avatar
Куч
50.49
Рейтинг
+19.49

mr.navruzshox

Мақолалар

Энг яхши кун – бугун, энг яхши вақт - ҳозир!

Qiziqarli faktlar!
Жамият

“Чинакам мақсад – тунлари уйқу бермаётган эмас, 
саҳарда иссиқ ўрнингиздан туришга мажбур қилаётган нарса” 
Унда нега шунча мақсадларимиз амалга ошмади, дейсизми? 
Келинг, қисқача таҳлил қиламиз. Бир куни тонгда югуришнинг соғликка фойдаси ҳақида ўқиб қолгандингиз. Эртадан югуришни бошлайман, дея уйқуга ётишдан олдин соат қўнғироғини эрталаб уйғотишга қўясиз ҳам. Эрталаб эса уйғотган қўнғироқни ўчириб, уйқу аралаш кроссовкангиз йўқлиги ёдингизга тушади. Якшанба куни бозордан кроссовка харид қилишга қатъий аҳд қилиб, уйқуни қолган жойидан давом эттирасиз. Якшанба куни кроссовка билан бирга спорт кийимлари ҳам сотиб олинади. Ахир, тонгда югуриш — соғликка кони фойда. 

Нечта китоб ўқидингиз?!

Ijodkor yoshlar
Шеърият ва адабиёт
Ҳаёт ранг-баранг, аммо керакли рангни ўзимиз танлаймиз” 
Ҳаётда муаммолар йўқ, бажаришимиз лозим бўлган вазифалар бор. 
Аслида мақсаднинг ўзи эмас, унга олиб борадиган жараён қизиқарлироқ. Етгач, бир оз муддат ғолиблик завқини туясизу, яна янги мақсад уйғона бошлайди. Ҳаёт шундай: комилликка интилган инсон учун ундан ҳамиша изланиш, интилиш ва доимий ҳаракатни талаб этади. 
Устозим айтганидек, комиллик учун 4 та китоб ўқиш етарли, лекин ўша 4 та китоб қайсилигини топиш учун 4000 та китобни ўқиб чиқишга тўғри келади. ......